Суперлига 6-турининг қолдирилган ўйинида "Шерлар" "Андижон"ни мағлуб этиб, пешқадамликни янада мустаҳкамлашди.
Ўйинни жамоалар ҳужумкор тарзда бошлашди. Дастлаб Чераннинг жаримадан тепган тўпи дарвоза ёнгинасидан ўтиб кетди. Кейинроқ меҳмонлардан Абдуманнопов икки футболчимиздан ўтиб кетди ва дарвозага зарба берди. Унинг уриниши ноаниқ чиқди. 14-дақиқада ҳисоб очилди. Черан бошлаган ҳужумдан сўнг Сайфиевнинг чап қанотдан жарима майдонига ошириб берган тўпини Темиров яқин масофадан дарвозага йўллади. Бу Шерзод учун "Пахтакор" таркибида биринчи голга айланди. Голдан кейин "Андижон" ҳимояга асосий эътиборини қаратишни бошлади. Шу сабабли дарвозалар олдида жуда кескин вазиятлар у қадар кўп юзага келмади.
Иккинчи бўлимда меҳмонлар ҳам тез-тез ҳужумлар уюштиришга тушишди. Абдуманнопов ва Боакенинг хавфли зарбалари ноаниқ чиқди. Жамоамиздан эса Турғунбоев ва Чераннинг уринишлари самара келтирмади. Қийин кечган учрашувда муҳим ғалабани сақлаб қолган "Шерлар" энди яқин таъқибчи "Сўғдиёна"дан тўрт очкога ўзиб кетишди.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 1:0 (1:0)
23 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 2114 томошабин.
Ҳакамлар: А.Худойберганов, Ҳ.Шодмонов, А.Буров, А.Эргашев.
Назоратчи: Д.Роман.
Комиссар: Б.Арипов.
"Пахтакор": Суюнов, Алижонов (Йўлдошев, 46), Анзур Исмоилов, Кримец, Сайфиев, Аброр Исмоилов (Муҳиддинов, 46), Собирхўжаев, Турғунбоев (Азмиддинов, 85), Черан, Холматов (Файзуллаев, 85), Темиров (Иминов, 73).
"Андижон": Зиёвуддинов, Исмоналиев, Ғуломов, Отахонов (Соҳибжонов, 79), Боаке, Қосимов, Исмоилов (Жалолиддинов, 73), Камолов, Абдуманнопов, Димов, Раҳимқулов (Абдулҳақов, 79).
Гол: Темиров, 14 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 4. Аброр Исмоилов, 37. Собирхўжаев, 77. Ғуломов, 90.