6-турнинг қолдирилган ўйинида "Пахтакор" U-21 жамоаси 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Биринчи бўлимда майдонда деярли кураш борди. Дарвозалар олдида кескин ҳолатлар унчалик кўп содир этилмади. 31-дақиқада меҳмонлардан Ҳомидов пенальтидан фойдалана олмади. У дарвозага ноаниқ зарба йўллади. Бўлим якунида эса ёшларимиз ҳисобни очишди. Холдорхоновнинг узатмасидан кейин Ирисметов жамоамизни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлим бошида рақиблар мувозанатни тиклашди. Бирга-бир ҳолатдан Обидов унумли фойдаланди. Орадан олти дақиқа ўтгач, "Андижон" дарвозабонидан тўпни олиб қўйган Файзуллаев бўш дарвозага гол урди. 70-дақиқада эса захирадан туширилган Турдимуродов тўп киритди. Унга бу вазиятда Ўринбоев тўпни жуда қулай етказиб берди. Ўйин охирларида яққол ташаббусга эришган жамоамиз ҳисобни йириклаштирди. Дастлаб Маматказин ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, кейин Ўринбоев боши билан дарвозани аниқ нишонга олди. 5:1 ҳисобидаги йирик ғалаба орқали ёшларимиз турнир жадвалида ҳолатини яхшилаб олди.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 5:1 (1:0)
22 июнь. Қибрай. 65 томошабин.
Ҳакамлар: А.Эргашев, А.Галеев, А.Турсунов, С.Назаров.
Назоратчи: Д.Роман.
"Пахтакор": Нажафалиев, Чобанов, Ирисметов (Мустафоқулов, 83), Файзуллаев (Абдулазизов, 65), Саримсоқов, Жабборов (Ғайратжонов, 86), Тодоров (Абдусаломов, 69), Мифтахуддинов, Ўринбоев, Асадов, Холдорхонов (Турдимуродов, 46).
"Андижон": Умрзоқов (Назиров, 46), Абдулҳақов (Шаҳобиддинов, 77), Абдуллаев, Маматказин, Мўминов (Рустамбеков, 78), Нурмуҳаммедов (Муҳаммаджонов, 74), Охтоев, Аббосхонов, Муқимжонов, Асқаров, Ҳомидов (Обидов, 46).
Голлар: Ирисметов, 45+1 - 1:0. Обидов, 48 - 1:1. Файзуллаев, 54 - 2:1. Турдимуродов, 70 - 3:1. Маматказин, 76-авт - 4:1. Ўринбоев, 81 - 5:1.
Огоҳлантиришлар: Холдорхонов, 30. Асадов, 36. Асқаров, 79.