Суперлигада 6-турнинг қолдирилган ўйинида "Шерлар" Тошкентда "Андижон"ни қабул қилишади.
Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 50 бор тўқнаш келишган. Улардан 38тасида "Пахтакор" ғалаба қозонган бўлса, 8 баҳсда дуранг натижа қайд этилган. Фақат 4 марта "Андижон" футболчилари муваффақиятга эришган. Рақиб дарвозасини 124 марта ишғол қилган жамоамиз 34 гол ўтказиб юборган. Тошкентда ўтказилган 25 баҳснинг 22тасида жамоамиз зафар қучган. 3 баҳсда эса кучлар тенг келган. Охирги марта рақиб Тошкентда 2010 йил очкога эришган. Юқори лигада "Андижон" кўп мавсум ўйнагани сабабли мазкур жамоалар тўқнашуви ҳам тарихий учрашувлардан ҳисобланади. Ўтган йили жамоамиз уйда 2:0 ҳисобида зафар қучган.
Ўзаро ўйинлардаги энг йирик натижа - 6:0 ҳисоби 2015 йил Тошкентдаги учрашувда кузатилган. Ўшанда жамоамиз шундай йирик ғалабага эришган. Жами ютуқларнинг 15таси рақиб устидан йирик ҳисобдаги натижалар билан қўлга киритилган.
"Пахтакор" ва "Андижон" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 июнь, чоршанба куни соат 20:00да "Пахтакор" стадионида бошланади.