"Пахтакор" Суперлига 10-турида "Сўғдиёна" билан голсиз дуранг ўйнади.
Беллашувни жамоамиздан Драган Черан дисквалификация, Ҳожимат Эркинов эса жароҳат сабабли ўтказиб юборишга мажбур бўлди. Баҳс мобайнида тўпни назорат қилишда тўлиқ устунлик жамоамизда сақланиб турди. Аммо рақиб дарвозаси олдида кескин вазиятлар унчалик кўп яратилмади. Меҳмонлар чуқур ҳимояда ўйнаган ҳолда ўз жарима майдонидан деярли узоқлашишмади. Биринчи бўлимда Темировда икки яхши имконият бўлди, аммо ўша ҳолатларда дарвозабонни доғда қолдира олмади. Рақибдан эса бутун ўйиндаги ягона кескин ҳолатда тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.
Иккинчи бўлимда бир неча алмаштиришлардан кейин жамоамиз ўйин охирида ҳужумкорликни кучайтирди, аммо рақиб дарвозаси ишғол қилинмади. 86-дақиқада Файзуллаев яқин масофадан тўсинни нишонга олди. Ҳужум давомида Файзуллаев ва Собирхўжаев яқин масофадан зарба бера олишмади. Шу тариқа муҳим тўқнашувда жамоамиз муҳим очколарни қўлдан чиқарди.
"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА" - 0:0
19 июнь. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 10560 томошабин.
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев, Р.Серазитдинов, А.Сидоров, Э.Турсунов.
Назоратчи: Б.Тоғаев.
Комиссар: Ш.Ражабов.
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Анзур Исмоилов (Кримец, 83), Сайфиев, Аброр Исмоилов, Собирхўжаев, Турғунбоев (Йўлдошев, 79), Иминов (Муҳиддинов, 69), Холматов (Файзуллаев, 83), Темиров (Холдорхонов, 69).
"Сўғдиёна": Митрович, Қулматов, Орипов (Жўрабеков, 46), Нўъмонов, Шойқулов (Насриддинов, 46), Болтабоев, Норхонов (Насимов, 73), Ҳасанов (Исмоилов, 61), Қаҳрамонов (Аманов, 65), Чермел, Колакович.
Огоҳлантиришлар: Қаҳрамонов, 16. Орипов, 17. Темиров, 25. Сайфиев, 27. Аброр Исмоилов, 45. Шойқулов, 45+2. Насриддинов, 51. Алижонов, 52. Митрович, 90+3.