U-16 аёллар чемпионати 2-тур ўйинида "Пахтакор" қизлари биринчи ғалабани қўлга киритишди.
Ушбу ёш тоифасида чемпионат ўйинлари биринчи марта ўтказилмоқда. Беллашувлар бўлими 30 дақиқадан давом этади. "Пахтакор" сафида ушбу жамоа сафида 9-12 ёшли қизлар таркиб ўзагини ташкил қилган. Гулмира Девятова бошчилигидаги жамоа "Локомотив" билан баҳсда 8:6 ҳисобида ғалаба қозонди. Маҳзуна Абдукаримова рақиб дарвозасини беш марта ишғол қилган бўлса, икки гол Екатерина Цой ҳисобига ёзилди. Яна бир тўпни рақиб ўз дарвозасига киритди. "Пахтакор" U-16 қизлар жамоаси ўзининг илк ютуғини қўлга киритди.
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 6:8 (4:5)
17 июнь. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 32 томошабин.
Ҳакам: Кристина Борисова (Тошкент).
"Пахтакор": Сладкина, Руднева, Суворова, Акрамова (Юсупова, 59), Тўхтамжонова, Цой, Валихонова, Дахова, Колосовская, Вагапова, Абдукаримова.
Голлар: Йўлдошева 6, 8, Деҳқонбоева 16, 21, 57, 60 - Абдукаримова 12, 28, 30+2, 36-пен, 45-пен, Цой 23, 26, Рўзиева 32-авт.