15 июнь куни соат 18:00да Тошкент халқаро мактаби ҳудудида, Ўзбекистон тарихида биринчи бўлиб "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" аёллар жамоалари ўртасида хайрия футбол учрашуви бўлиб ўтади.
Замонавий агро-кластэр "Silverleafe" кўмагида "Эзгу Амал" фонди профессионал аёллар футбол жамоалари иштирокида мамлакатдаги биринчи хайрия учрашувини ташкил қилмоқда. Тадбирдан йиғилган барча маблағлар, шунингдек шерикларнинг ҳомийлик ёрдами бевосита фонднинг қарамоғида бўлган ўткир онкологик касалликларга чалинган болаларни даволашга сарфланади.
Воқеалар дастури:
18:00 - Тадбирнинг очилиши
18:15 - 19:15 - "Пахтакор" ва "Сўғдиёна" аёллар жамоалари ўртасидаги футбол учрашуви
19:30 - 21:00 - тадбирнинг барча меҳмонлари учун зиёфат,
"Silence" гуруҳининг чиқишлари, шерик компаниялар тақдимотлари
21:00 - 21:30 - Тадбир ёпилиши. Маблағ йиғиш натижаларини сарҳисоб қилиш.
Чипталарни ушбу ҳавола орқали сотиб олишингиз мумкин: