Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-18 жамоасининг уч ўйини бошқа муддатга қолдирилди

Клуб янгиликлари

Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг йиғини сабабли U-18 жамоамизнинг уч ўйини бошқа муддатга сурилди.

Терма жамоага "Пахтакор"нинг 11 нафар футболчиси таклиф этилгани сабабли ва ушбу муддатда U-21 жамоамиз ҳам ўз ўйинларини ўтказиши туфайли U-18 жамоасининг навбатдаги уч беллашуви бошқа саналарда бўлиб ўтади. Ушбу ўйинлар қуйидагилар:

9-тур
"Пахтакор" - "Шўртан"
10-тур
АГМК - "Пахтакор"
11-тур
"Пахтакор" - "Сўғдиёна"