2014 йилги мавсумда чемпионлик учун кураш деярли охирги турларгача шиддатли кечган.
20-турда "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасида деярли чемпионлик беллашувига айланган тўқнашув "Локомотив" стадионида бўлиб ўтган. Ўйиннинг илк дақиқасидаёқ Егор Кримец бурчакдан Жамшид Искандеров узатган тўпни боши билан дарвозага йўллайди. Бўлим охирида эса Боян Миладинович иккинчи бор тўпни мезбонлар дарвозасига боши билан жойлайди. Танаффусдан кейин "Локомотив" орадаги фарқни қисқартирган бўлса-да, 76-дақиқада Александр Мерзляков жамоамизнинг учинчи тўпини киритиб, амалда ўйин ва чемпионлик тақдирини ҳал этади.
Ушбу учрашувни қуйидаги ҳаволада тўлиқ томоша қилишингиз мумкин:
"ЛОКОМОТИВ" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:2)
2014 йил, 21 октябрь. Тошкент. "Локомотив" стадиони.
Ҳакам: Аммар Али Абдулла Ал Жунаиби (БАА).
"Локомотив": Нестеров, Тўхтахўжаев, Йўлдошев, Мустафоев, Раҳимов, Карпенко (Филипосян, 78), Ҳасанов, Мусаев (Раҳматуллаев, 55), Тўраев, Гейнрих, Ф.Тожиев (Шоғуломов, 50).
"Пахтакор": Лобанов, Миладинович, К.Тожиев, Кримец, Ҳошимов, Пардаев (Андреев, 58), Махарадзе, Козак (Исматуллаев, 90+2), Мерзляков, Искандеров, Сергеев (Қиличев, 90+4).
Голлар: Кримец, 1 - 0:1. Миладинович, 44 - 0:2. Шоғуломов, 54 - 1:2. Мерзляков, 76 - 1:3.
Огоҳлантиришлар: Кримец, 28. Мерзляков, 55. Ҳошимов, 70. Ҳасанов, 72. Йўлдошев, 79. Раҳматуллаев, 81. Миладинович, 89.