"Пахтакор" U-18 жамоаси мамлакат биринчилиги 8-турида голларга бой ўйинда "Қўқон-1912"дан 4:3 ҳисобида устун келди.
Турнир жадвалида юқори поғоналарни эгаллаб турган жамоалар мухлисларга ҳужумкор футбол намойиш қилиб беришди. Биринчи бўлимни фаол ўтказган ёшларимиз мезбонлар дарвозасини уч бор ишғол этишди. Асадов, Ўктамов ва Турдимуродов киритилган тўплар муаллифи бўлди. Танаффусдан кейин ҳужумга ташланган мезбонлар орадаги фарқни битта тўпгача қисқартиришди. Захирадан туширилган Мустафоқулов қўқонликлар дарвозасига тўртинчи тўпни киритгач, майдон эгалари яна бир марта фарқни минимал кўринишга келтиришди. 4:3 натижасини сақлаб қолган ёшларимиз 8 беллашувда 22 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилишмоқда.
"ҚЎҚОН-1912" - "ПАХТАКОР" - 3:4 (0:3)
8 июнь. Қўқон. 2-БЎСМ стадиони. 184 томошабин.
Ҳакамлар: Д.Мирзараимов, А.Исақов, О.Аъзамжонов.
Назоратчи: С.Зайлобиддинов.
"Пахтакор": Саъдуллаев, Асқаров, Раҳматуллаев (Абдусаломов, 52), Жабборов (Мифтахуддинов, 70), Абдураззоқов, Тодоров, Пўлатов, Ўктамов (Тоҳиржонов, 83), Ўринбоев (Мустафоқулов, 60), Турдимуродов, Асадов.
Голлар: Асадов 56-авт, Иномжонов 63, Шарипов 87 - Асадов 19, Ўктамов 22, Турдимуродов 30, Мустафоқулов 85.