"Пахтакор" U-18 жамоаси мамлакат биринчилиги 7-турида "Андижон" билан 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади.
Ёш футболчиларимиз бутун ўйин мобайнида тўлиқ ташаббусга эга бўлиб, рақиб дарвозаси олдида кўплаб хавфли вазиятларни юзага келтиришди. Биринчи бўлимда Рустам Турдимуродов меҳмонлар посбонини яккама-якка вазиятда доғда қолдирган бўлса, Акбар Ўктамов жарима майдони ичидан узоқ бурчакни аниқ нишонга олди. Иккинчи бўлимда эса рақиб икки бор бурчак зарбасидан сўнг гол уришга эришди. Ҳар икки вазиятда Охтоев боши билан тўпни дарвозага йўллади. Рақиб дарвозаси олдида жуда кўп имкониятлар юзага келган бўлса-да, бундан ёшларимиз самара чиқара олишмади.
"ПАХТАКОР" - "АНДИЖОН" - 2:2 (2:0)
2 июнь. Қибрай. 56 томошабин.
Ҳакамлар: Н.Мустафин, А.Рихсибоев, Ш.Мақсудов.
"Пахтакор": Нажафалиев, Турдимуродов, Ўктамов, Мустафоқулов, Тодоров, Баҳромов, Ўринбоев (Эшонхўжаев, 38; Тўхтамирзаев, 78), Мифтахуддинов (Қулаҳмедов, 85), Асадов, Абдусаломов, Аноров.
Голлар: Турдимуродов 26, Ўктамов 36 - Охтоев 68, 77.