"Пахтакор" 8-турда қийин кечган учрашувда "Навбаҳор"дан устун келди.
Жасур Абдураимов бош мураббий сифатида дебютини ўтказган беллашувда жамоамиз ғалабага эришди. Биринчи бўлим бошида Ҳакимов ва Булятда қулай вазиятлар юзага келди, аммо улар зарба бера олишмади. Олий лигада дебютини ўтказган дарвозабонимиз Раимов бир қатор ҳолатларда хатосиз ўйнади. У Қиличев, Турғунбоев ва Жабборовнинг аниқ зарбаларидан сўнг тўпни қайтариб юборди. Бўлим якунида Ҳакимов ва Андреев яхши имкониятлардан фойдалана олишмади.
Танаффусдан кейин устунлик тўлиғича жамоамиз тарафида бўлди. Ҳакимов ва Аҳмедовнинг қулай вазиятлардан тепган тўплари голга айланмади. Ниҳоят, 88-дақиқада муҳим бўлган тўп киритилди. Козакнинг жарима майдонига оширган тўпини Комилов ўз дарвозасига йўллаб қўйди - 1:0. Ушбу натижа ўйин охиригача ўзгармади ва жамоамиз муҳим ғалабага эришди.
"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР" - 1:0 (0:0)
28 апрель. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1552 томошабин.
Ҳакамлар: З.Қодиров - 8. О.Жумаев - 8.3. Р.Самандаров - 8.4.
Назоратчи: Х.Мухторов.
"Пахтакор": Раимов, Козак, Ораховац, Булят, Авилов, Исматуллаев, А.Аҳмедов, Искандеров, Андреев, Каримов (Нуруллаев, 76), Ҳакимов (Сергеев, 56).
"Навбаҳор": Омонов, Комилов, Қиличев, Жабборов, Саидов (Шамсиддинов, 73), Ғофуров, Алиев, Меҳмонов, Станоевич, Турғунбоев (Саматов, 58), Йованович.
Гол: Комилов, 88-авт - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Қиличев, 49. Булят, 90+2.