Ушбу сана 1950 йилдан бери жаҳонда халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонлаб келинади.
Дунёдаги барча болалар ҳаёт давомчилари, келажак ва эртанги куннинг эгалари ҳисобланади. Уларни яхши тарбиялаш, асраб-авайлаш, баркамол қилиб вояга етказиш ҳар бир давлат ва оиланинг муқаддас бурчидир. Болалар юзида доимо табассум бўлсин, уларга соғлиқ ва барча жойда яхши шароитларда вояга етишларини тилаймиз.
Болаларни севайлик ва асрайлик!