2003 йил "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси ярим финал жавоб баҳсида Таиланднинг "БЕК Теро Сасана" жамоасини қабул қилган.
Бангкокдаги беллашувда 1:3 ҳисобида мағлубиятга учраган жамоамиз Тошкентда бутун ўйин мобайнида катта ташаббусга эга бўлган. Афсуски, кичик ҳисобдаги ютуқ финал йўлланмаси учун етарли бўлмаган. Сервер Жепаров учрашув охирларида ҳисобни очган. Иккинчи тўпни киритиш учун вақт етмаган. Анвар Солиевнинг голи эса ҳакамлар томонидан инобатга олинмаган.
Тарихий ярим финални ушбу ҳаволада томоша қилинг:
"ПАХТАКОР" - "БЕК ТЕРО САСАНА" - 1:0 (0:0)
2003 йил, 22 апрель. Тошкент, "Пахтакор" стадиони, 50000 томошабин.
Бош ҳакам: Тору Камикава (Япония).
Гол: Жепаров, 86 - 1:0.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Гочгули Гочгулиев, Ярослав Крушельницкий, Асрор Алиқулов, Алексей Николаев, Тимур Кападзе, Владислав Кирьян (Зайниддин Тожиев), Леонид Кошелев, Сервер Жепаров, Анвар Солиев, Александр Крохмаль (Марат Бикмаев, 72).
Огоҳлантиришлар: Кирьян, 9. Крушельницкий, 88.