Дмитрий Ан бошчилигидаги U-18 жамоаси ютуқли одимини давом эттирмоқда.
6-турда Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлган ёшларимиз мезбонлар устидан 2:1 ҳисобида зафар қучишди. Биринчи бўлим охирида Акбар Ўктамов ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлим бошида Шаҳризод Жабборов орадаги фарқни катталаштирди. 66-дақиқада майдон эгаларидан Диёр Раҳматиллаев ҳисобни қисқартирди. Ушбу натижа беллашув охиригача ўзгармади.
6 ўйинда 18 очко тўплаган U-18 жамоамиз якка пешқадамликни давом эттирмоқда. 7-турни ёш футболчиларимиз 2 июнь куни Тошкентда "Андижон"га қарши ўтказишади.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (0:1)
27 май. Кармана. "Ёшлик" стадиони.
Ҳакамлар: Ғ.Самандаров, Д.Қодиров, А.Эргашев.
"Пахтакор": Нажафалиев, Жабборов (Қулаҳмедов, 90), Абдусаломов, Тодоров, Баҳромов, Оқмирзаев, Эшонхўжаев (Икромов, 84; Тоҳиржонов), Асадов, Турдимуродов, Ўктамов, Мустафоқулов.
Голлар: Ўктамов, 42 - 0:1. Жабборов, 57 - 0:2. Раҳматиллаев, 66 - 1:2.