"Пахтакор" тарихидаги энг яхши легионерлардан бири саналган туркманистонлик ҳимоячи Гочгули Гочгулиев 1977 йил ушбу санада туғилган.
Гочгулиев "Пахтакор" билан катта муваффақиятларга эришган. Тўрт мартадан Ўзбекистон чемпионати ва Кубогида ғолиб чиқиб, икки бор Чемпионлар Лигаси ярим финалида ўйнаган. Чемпионатда жамоамиз таркибида 80 ўйинда 26 гол муаллифига айланган. Хорижлик футболчилар орасида Драган Черан ва Ихеруоме Учедан кейин энг кўп гол урган учинчи футболчи ҳисобланади.
Гочгулиевнинг ҳимоядаги ажойиб ўйинлари ва тўпурарлик салоҳияти учун "Пахтакор" футбол клуби доим уни қадрлайди, сиҳат-саломатлик тилайди.