Аёллар олий лигаси 8-турида "Пахтакор" ўйин охиридаги гол эвазига дуранг ўйнади.
"Чилонзор" стадионида "Қизилқум" билан майдонга тушган Вячеслав Томилин шогирдлари баҳс мобайнида устунроқ ҳаракат қилишди, бироқ вазиятларни охирига етказишда хатоларга йўл қўйилди. 20-дақиқада меҳмонлар Албина Бобоқулованинг аниқ зарбаси ёрдамида олдинга чиқиб олишди. Шундан кейин ўйинни ўзгартириш учун интилган қизларимиз бир неча голли имкониятлардан фойлалана олишмади. Фақат иккинчи бўлимга қўшилган учинчи дақиқада Зумрад Назарова жамоамизга бир очко келтирган гол муаллифига айланди.
"Пахтакор" аёллар жамоаси 8 ўйинда 5 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалида 8-поғонада бормоқда.
"ПАХТАКОР" - "ҚИЗИЛҚУМ" - 1:1 (0:1)
25 май. Тошкент. "Чилонзор" стадиони. 56 томошабин.
Ҳакамлар: А.Сидорова, К.Середа, З,Раҳматова.
Назоратчи: Э.Орипов.
"Пахтакор": Узганова, Абдукаримов, Цема, Назарова, Тагирова, Норматова (Бахтиёрова, 50), Захарова, Баҳриддинова (Воҳидова, 50), Сальникова, Ҳатамова, Ҳалилова.
"Қизилқум": Камолхўжаева, Тўхтаева (Бердиева, 90+3), Ёқубова, Жўраева, Мингбоева, Жамолова, Бобоева, Камолтоева, Бобоқулова, Тошпўлатова (Тошева, 85), Абдувоҳидова.
Голлар: Бобоқулова, 20 - 0:1. Назарова, 90+3.
Огоҳлантиришлар: Тагирова, 74. Сальникова, 89. Бобоқулова, 89.