"Қизилқум" билан ўйиндан кейин "Пахтакор" асосий таркиби аъзолари 25 майгача қисқа таътилга чиқишди.
Суперлигадаги навбатдаги ўйин 19 июнь куни бўлиб ўтиши сабабли мураббийлар штаби футболчиларга 5 кунлик дам олиш имкониятини тақдим этди. Санжар Қувватов, Анзур Исмоилов, Фарруҳ Сайфиев, Иброҳимҳалил Йўлдошев, Ҳожиакбар Алижонов, Аброр Исмоилов, Ҳожимат Эркинов ва Шароф Муҳиддинов миллий терма жамоа йиғинида иштирок этади. Шунингдек, мураббий Мирко Еличич ҳам миллий терма штабига жалб этилган.
Диёр Холматов эса Ўзбекистон U-20 терма жамоаси сафида Киевда Валерий Лобановский хотирасига бағишлаб ўтказиладиган халқаро турнирда қатнашиш учун чақирилди.