"Қизилқум" билан сафардаги ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи беллашув хусусида фикрларини билдирди.
Хюистра: - Бугун ўйин биз учун анча қийин кечди. Биринчи бўлимда мезбонлар ҳимояда бизга ортиқча ҳудуд қолдиришмади. Иккинчи бўлимда эса ҳаракатларимиз бироз тезлашди ва бир неча вазиятлар яратдик. Бўш ҳудудларга чиқиб бориб, кескин ҳолатлар содир этдик. Гол урилганда омадлироқ бўлдик. Чемпионатда мавсум мобайнида шундай қийин ўйинлар учрайди. Ғалабадан ва уч очкони қўлга киритганимиздан жуда хурсандман. Энди бир неча футболчи миллий терма жамоа сафига йўл олади. Биз эса қолган ўйинчилар билан машғулотни давом эттирамиз. Терма жамоа ютуқларига футболчиларимиз муносиб ҳисса қўшишига умид қиламан.
Охирги 40 кунда 10та учрашувда майдонга тушдик. Жуда тиғиз тақвимга эга бўлдик. Шу сабабли баъзида пасайишлар бўлиши табиий. Энди юзага келган танаффусда жисмонан ва ўйин тарафлама янада яхшироқ ҳолатга чиқиш устида ишлаймиз. Черан бугун энг яхши ўйинини ўтказмагандир, лекин у жамоамизнинг энг муҳим футболчиларидан бири. Бундай ўйинчи сафимизда эканидан бахтиёрман. У керакли жойда тўғри ўйнашни билади. Балки, Драган ҳали терма жамоада ҳам асосий ўйинчилардан бирига айланар.