Ойбек Усмонхўжаев бошчилик қилаётган "Пахтакор" U-21 жамоаси 9-турда "Қизилқум"ни 4:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Ўйин бошидаёқ томонлар биттадан тўп киритишди. Мезбонлардан Қосимов зафар қучган бўлса, жамоамиздан Шаҳриёр Жабборов гол уришга эришди. Биринчи бўлим охирида Ботир Ирисметов пенальтидан "Пахтакор"ни олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимнинг аксарият қисмида устунлик қилган футболчиларимиз ҳисобни йирик кўринишга келтиришди. Шаҳриёр Жабборов ва Шаҳзод Азмиддинов биттадан гол билан орадаги фарқни оширишди. Кейинроқ дарвозабон Отабек Боймуродов мезбонларнинг пенальтидан тепилган тўпини қайтарди. Хотиржамликка берилган ёшларимиз баҳс сўнггида икки тўп ўтказиб юборишди. Учрашувда "Пахтакор" 4:3 ҳисобида муваффақият қозонди.
"ҚИЗИЛҚУМ" - "ПАХТАКОР" - 3:4 (1:2)
18 май. Кармана. "Ёшлик" стадиони. 74 томошабин.
Ҳакамлар: Ҳ.Музаффаров, О.Жумаев, Б.Турдиев, Ғ.Самандаров.
Назоратчи: К.Смирнов.
"Қизилқум": Бекмуродов, Қосимов, Усмонов, Ҳусанов, Давлатёров (Тожиев, 28), Кенжаев, Туропов, Ҳамидов (Нормуродов, 71), Бахшуллоев, Мақсумов (Раупов, 65).
"Пахтакор": Боймуродов, Чобанов (Оқмирзаев, 85), Асқаров (Ўринбоев, 27), Эргашбоев (Турдимуродов, 90), Раҳматуллаев, Ирисметов (Мустафоқулов, 89), Файзуллаев, Жабборов (Абдусаломов, 90), Абдураззоқов, Ортиқбоев, Азмиддинов.
Голлар: Қосимов, 4 - 1:0. Жабборов, 6 - 1:1. Ирисметов, 40-пен - 1:2. Жабборов, 47 - 1:3. Азмиддинов, 57-пен - 1:4. Кенжаев, 83 - 2:4. Қосимов, 90+1 - 3:4.
Фойдаланилмаган пенальти: Ҳусанов, 64.
Огоҳлантиришлар: Усмонов, 40. Боймуродов, 43. Бахшуллоев, 63. Нормуродов, 76. Азмиддинов, 82.