Жамоамиз тарихида муҳим ўрин тутган учрашувларни эътиборингизга ҳавола қилишда давом этамиз. Бу сафар Даммамда "Ал Иттифоқ" билан кечган баҳсни томоша қилишингиз мумкин.
2009 йил Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичида иккинчи ўринни эгаллаган "Пахтакор" нимчорак финални Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубига қарши сафарда ўтказган. Ўшанда нимчорак финал бир ўйиндан иборат бўлиб, гуруҳ ғолиблари иккинчи ўрин соҳибларини ўз майдонида қабул қилган. Кучли таркибга эга бўлган даммамликларга қарши тўқнашувда "Шерлар" учрашув якунида вазиятни ўзгартиришган. Биринчи бўлимда Принс Таго мезбонларни олдинга олиб чиққан. 79-дақиқада Зайниддин Тожиев мувозанатни тиклаган бўлса, иккинчи бўлимга қўшилган биринчи дақиқада Александр Гейнрих жаримадан тўпни дарвозага "михлаган". Ушбу ғалаба ўзбек клубларининг Саудия Арабистони жамоаларига қарши сафарда қўлга киритган ягона ютуғи ҳисобланади.
Ўйинни ушбу хаволада томоша қилинг:
"АЛ ИТТИФОҚ" - "ПАХТАКОР" - 1:2 (1:0)
2009 йил, 27 май. Даммам. "Шаҳзода Муҳаммад бин Фаҳд" стадиони. 6527 томошабин.
Ҳакам: Сун Баожи (Хитой).
Голлар: Принс Таго, 33 - 1:0. З.Тожиев, 79 - 1:1. Гейнрих, 90+1 - 1:2.
"Пахтакор": Игнатий Нестеров, Ғулом Ўрунов (Шерзод Каримов, 36), Боян Миладинович, Дарко Маркович, Фарҳод Тожиев (Зайниддин Тожиев, 42), Камолиддин Тожиев, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Дилшод Шарофетдинов (Александр Гейнрих, 69), Илҳом Суюнов, Станислав Андреев.
Огоҳлантиришлар: Ф.Тожиев, 20. Шарофетдинов, 67.