Клуб янгиликлари

Превью. "Қизилқум" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Суперлиганинг 9-турида Навоийда "Қизилқум" меҳмони бўлишади.

Чемпионат доирасида жамоалар 42 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол жамоамиз тарафида. 35 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва бир марта имкониятни бой берган. "Қизилқум" дарвозасига 117 гол урилиб, 24 тўп ўтказиб юборилган.

Навоийдаги 21 учрашувнинг бирортасида "Шерлар" мағлубиятга учрамаган. Меҳмонда 17 ғалаба ва 4 дуранг натижа кузатилган. Сафардаги 8 учрашувда жамоамиз йирик ҳисобда зафар қучган. Ўтган мавсумда жамоамиз меҳмонда 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган.

Бу жамоаларнинг 2007 йил Навоийда ўтган беллашувида Ўзбекистон олий лигаси тарихидаги энг йирик натижа қайд этилган. Ўшанда "Шерлар" мезбонлар устидан 11:0 ҳисобида зафар қучишган. Ўшанда "Пахтакор" ҳозиргача рекорд саналган йирик ғалабани қўлга киритган.

Баҳсни жамоалардан дисквалификация туфайли ўтказиб юборадиган футболчилар мавжуд эмас.

"Қизилқум" ва "Пахтакор" ўртасидаги учрашув 19 май, чоршанба куни соат 19:45да "Ёшлик" спорт мажмуаси стадионида бошланади.