ПФЛ Суперлиганинг 9-тури учун расмийлар рўйхатини эълон қилди.
Ушбу беллашувни Акобир Шукуруллаев бошқариб боради. Унга қанотларда Зуфар Элибоев ва Фарҳод Усмонов ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам вазифасини Ҳусан Музаффаров бажаради. Шукуруллаев ҳозиргача "Пахтакор" иштирокида уч ўйинда ишлаган. 2019 йил жамоамиз "Металлург"ни Тошкентда 2:1, ўтган йили эса сафарда АГМКни 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Жорий мавсум уйда "Машъал" 3:0 ҳисобида доғда қолдирилган.
"ҚИЗИЛҚУМ" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Акобирхўжа Шукуруллаев (Тошкент), Зуфар Элибоев (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши), Ҳусан Музаффаров (Тошкент).
Назоратчи: Константин Смирнов (Қарши).
Комиссар: Владимир Назаров.