"Пахтакор" U-18 жамоаси "Истиқлол"дан 4:1 ҳисобида устун келди.
Мавсумни муваффақиятли бошлаган Дмитрий Ан шогирдлари "Истиқлол"ни қабул қилиб, фарғоналиклар устидан йирик ҳисобда зафар қучишди. Биринчи бўлим охирларида ёш футболчиларимиз уч тўп киритган ҳолда ўйин тақдирини амалда ҳал этишди. Акбар Ўктамов, Муҳаммадали Ўринбоев ва Абдураҳим Аноров гол муаллифларига айланди. Иккинчи бўлимда рақибдан Иқбол Нўъмонов жавоб голини урган бўлса, Шаҳриёр Жабборов яна уч тўплик фарқни тиклади. Тўрт баҳснинг барчасида ғолиб бўлган "Пахтакор" турнир жадвалини "Қўқон-1912" билан бирга бошқариб турибди.
23 май куни 5-турда "Пахтакор" U-18 Нукусда "Арал Самали" меҳмони бўлади.
"ПАХТАКОР" – "ИСТИҚЛОЛ" – 4:1 (3:0)
Голлар: Акбар Ўктамов (34), Муҳаммадали Ўринбоев (42-пен.), Абдураҳим Аноров (45), Шаҳриёр Жабборов (73) – Иқбол Нўъмонов (52).