Клуб янгиликлари

Ёшлар лигаси: "Пахтакор" - "Навбаҳор" 3:1

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" ёшлари 8-турда "Навбаҳор"ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Ҳужумкор тарзда кечган учрашувда ёшларимиз биринчи бўлим ярмига қадар икки тўп киритишди. Дастлаб Саъдиллаев, кейин Аҳмедов Иброҳимов томонидан ошириб берилган тўпларни дарвозага аниқ йўллашди. Меҳмонларда ҳам бир неча қулай вазиятлар бўлганини таъкидлаш лозим. Иккинчи бўлимда Султонов ҳисобни қисқартиргач, кескинлик ўйин охиригача сақланиб турди. 89-дақиқада Собиржонов уч рақибни алдаб ўтиб, ажойиб гол муаллифига айланди ва беллашувга нуқта қўйди - 3:1.

"Пахтакор" - "Навбаҳор" - 3:1 (2:0)
27 апрель. Қибрай. 104 томошабин.
Ҳакам: Комил Расулов (Қарши) - 8,2.
"Пахтакор": Ҳ.Жўраев (Ҳамроев, 46), Турғунбоев, Эрмаматов, Йўлдошев, Г.Аҳмедов (Соатов, 81), Сатторов, Саидазимов, Юсупов (Р.Жўраев, 67), Саъдиллаев, Иброҳимов (Собиржонов, 46), Маҳмудҳожиев (Ғанихонов, 60).
"Навбаҳор": Обиджонов (Ашурматов, 46), Олимжонов, Юнусов, Абдуллаев (Ҳамидов, 54), Тошмирзаев (Абдувоҳидов, 79), Мамадалиев (Абдураимов, 68), Бойдадаев, Султонов, Сиддиқжонов, Алибоев (Собиров, 86), Нишонбоев.
Голлар: Саъдиллаев, 11 - 1:0. Г.Аҳмедов, 22 - 2:0. Султонов, 48 - 2:1. Собиржонов, 89 - 3:1.
Огоҳлантиришлар: Сатторов, 18. Мамадалиев, 30. Саидазимов, 75. Р.Жўраев, 90. Юнусов, 90+2.
Четлатиш: Саидазимов, 75.