Суперлига 8-турида "Пахтакор" "Қўқон-1912"дан 3:0 ҳисобида устун келди.
Ўйинда Питер Хюистра аввалги беллашувда асосий таркибда туширилган футболчиларга ўзгартириш киритмади. Дастлабки 30 дақиқада жамоалар нисбатан тенг ўйин намойиш қилишди. Жамоамиздан Дердийок ва Аброр Исмоиловнинг зарбаларига аниқлик етишмаган бўлса, қўқонликлардан Норбеков, Мелиев ва Маликжоновнинг уринишлари хавфли чиқди. Қувватов икки ҳолатда дарвозага солинган хавфни бартараф қилди. 39-дақиқада ҳисоб очилди. Аброр Исмоиловдан тўпни қабул қилиб олган Холматов бир уринишда рақиб таъқибидан қочиб, 20 метрлардан дарвозанинг пастки ўнг бурчагига аниқ зарба йўллади - 1:0. Биринчи бўлимга қўшиб берилган вақтда эса Дердийок боши билан гол урди. У Холматовнинг узатмасидан унумли фойдаланди.
Иккинчи бўлимда ўйинни хотиржам назорат қилган жамоамиз кўплаб вазиятларни юзага келтирди. 62-дақиқада Черан Дердийокка нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пенальтидан фойдаланиб, натижани йирик кўринишга келтирди - 3:0. Шундан кейин Алижонов, Дердийок ва Холматовнинг аниқ зарбаларини Хўжаев қайтарди.
Йирик ҳисобдаги ғалаба билан "Пахтакор" Суперлигада пешқадамликни давом эттиради.
"ПАХТАКОР" - "ҚЎҚОН-1912" - 3:0 (2:0)
12 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 1257 томошабин.
Ҳакамлар: Р.Лутфуллин, Б.Канназаров, Ж.Сарсенов, Ғ.Жўраев.
Назоратчи: Д.Роман.
VAR ҳаками: И.Танташев.
VAR ассистенти: Т.Гайнулин.
VAR назоратчи: В.Цейтлин.
Комиссар: Л.Қўчқоров.
"Пахтакор": Қувватов, Сайфиев, Аъзамов (Чобанов, 88), Анзур Исмоилов, Йўлдошев (Алижонов, 75), Аброр Исмоилов, Собирхўжаев (Муҳиддинов, 79), Эркинов, Черан, Холматов (Турғунбоев, 79), Дердийок (Холдорхонов, 88).
"Қўқон-1912": Хўжаев, Лукич (Маматхўжаев, 61), Собиржонов, Бекмуродов, Норбеков (Сидоров, 75), Мелиев (Азимов, 46), Маликжонов (Рустамов, 46), Ҳасанов (Бамба, 46), Мерзляков, Йосович, Холмуҳаммедов.
Голлар: Холматов, 39 - 1:0. Дердийок, 45+1 - 2:0. Черан, 62-пен - 3:0.
Огоҳлантиришлар: Йўлдошев, 50. Рустамов, 65.