Суперлига 8-тури учун расмийлар рўйхати эълон қилинди.
Тошкентда "Қўқон-1912"га қарши кечадиган беллашувни Рустам Лутфуллин бошқариб боради. У ҳозиргача икки марта "Пахтакор" иштирокидаги ўйинда ишлаган ва унда жамоамиз ғалаба қозонган. Лутфуллинга қанотларда Бектурсин Канназаров ва Жалғасбай Сарсенов ёрдам беради. Ўйинда ВАР тизимидан фойдаланилади. Унда Ильгиз Танташев асосий ҳакам вазифасини бажаради.
"ПАХТАКОР" – "ҚЎҚОН-1912"
Ҳакамлар: Рустам Лутфуллин (Тошкент), Бектурсин Канназаров (Нукус), Жалғасбай Сарсенов (Нукус), Ғайрат Жўраев (Наманган).
Назоратчи: Дмитрий Роман (Тошкент).
VAR ҳаками: Илгиз Танташев.
VAR ассистенти: Тимур Гайнулин.
VAR назоратчи: Владислав Цейтлин.
Комиссар: Лазиз Қўчқоров.