Дмитрий Ан бошчилигидаги "Пахтакор" U-18 жамоаси 3-турда "Бунёдкор"дан 3:1 ҳисобида устун келди.
"Бунёдкор" майдонида ўтган беллашувда ёш футболчиларимиз ишончли ўйин намойиш қилиб, мезбонлар дарвозасини уч бор ишғол этишни уддалашди. Иккинчи бўлим бошида Жаҳон Солижонов жамоамизнинг биринчи голини урган бўлса, 63-дақиқада Акбар Ўктамов орадаги фарқни оширди. Мезбонлардан Аззи Одиловнинг голига 87-дақиқада Темур Тоҳиржонов икки тўп фарқини тиклаган ҳолда жавоб берди.
3-турдан кейин "Пахтакор" ва "Қўқон-1912" жамоалари 9тадан очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда. 15 май куни жамоамиз 4-турда "Истиқлол"ни қабул қилади.
"БУНЁДКОР" - "ПАХТАКОР" - 1:3 (0:0)
Ҳакам: Даврон Акмалов.
"Пахтакор": Нажафалиев, Абдусаломов, Жабборов, Хананов, Оқмирзаев, Баҳромов, Мустафоқулов, Солижонов, Ўринбоев, Икромов, Асадов.
Захира: Саъдуллаев, Расулов, Норқулов, Ўктамов, Тоҳиржонов, Эшонхўжаев, Қулаҳмедов.
Голлар: Одилов 65 - Солижонов 50, Ўктамов 63, Тоҳиржонов 87.