"Насаф"дан 5:1 ҳисобида устун келган "Пахтакор" футзалчилари илк бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритишди.
Мазкур ўйиндаги ғалаба жамоамизни олтин медаллар соҳибига айлантирарди. Баҳсни ҳужумкор руҳда ўтказган жамоамиз кетма-кет голли вазиятлар юзага келтирди. Аммо "Насаф" футзалчилари биринчи бўлимда жиддий қаршилик кўрсатиб, ҳисоб очилмаслигини таъминлашди.
Иккинчи бўлимда шиддатни янада оширган "Пахтакор" бирин-кетин голлар уришга эришди. Ҳисобни 23-дақиқада Фарҳод Абдумавлоновнинг узатмасидан кейин Дилшод Ирсалиев очди. Голдан руҳланган жамоамиз тез орада ҳисобни йириклаштирди. Акбар Усмонов, Аваз Абдувалиев, Константин Свиридов ва Шерзод Мустафоев биттадан тўп киритиб, амалда ўйин тақдирини ҳал қилишди. "Насаф"дан Ҳалимов урган гол беллашув ва мавсум якунига жиддий таъсир кўрсатмади.
"Пахтакор" футзал жамоаси илк бор Ўзбекистон чемпионига айланди. Акбар Усмонов 64 гол урган ҳолда олий лига тўпурари бўлди.
"НАСАФ" - "ПАХТАКОР" - 1:5 (0:0)
"Пахтакор": Элибоев, Жўраев, Абдумавлонов, Свиридов, Фахриддинов.
Захира: Ирсалиев, Одилов, Шавкатов, Усмонов, Абдувалиев, Шобаҳромов, Ражабов, Мустафоев, Иброҳимов, Зоиров.
Голлар: Ҳалимов 35 - Ирсалиев 23, Усмонов 24, Абдувалиев 27, Свиридов 31, Мустафоев 34.