"Пахтакор" футбол клуби бугунги кун билан юртимиз аҳолиси ва меҳмонларини табриклайди.
Юртимизда кенг нишонланаётган 9 май - "Хотира ва Қадрлаш куни" муносабати билан "Пахтакор" футбол клуби юртимиз тинчлиги, мустақиллиги ва унинг тараққиётига ҳисса қўшган ва амалга оширган ишлари учун уруш ва меҳнат фахрийларига миннатдорчилик билдиради, улар ҳамиша қалбимизда сақланади.
Уларга узоқ умр, мустаҳкам саломатлик, юртимизга эса тинчлик ва фаровонлик тилаб қолади. Ватанимиз учун ҳаётини берган инсонлар доим қалбимизда сақланади. "Хотира ва Қадрлаш куни" муборак бўлсин!