Олий лига 16-турининг 2-кунида "Пахтакор" дербида "Бунёдкор"дан 6:2 ҳисобида устун келди.
Ҳар бири финалга айланган 16-тур ўйинларининг 2-кунида ҳам "Пахтакор" чиройли ғалабани қўлга киритди. Баҳс бошида рақибдан Нажимов ҳисобни очган бўлса-да, тез орада кетма-кет хавфли вазиятлар яратган жамоамиз биринчи бўлимнинг ўзида фарқни иккита кўринишга келтирди. Дастлаб Зайниддинов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган бўлса, кейин Аваз Абдувалиев ва Акбар Усмонов биттадан гол муаллифига айланди. Иккинчи бўлимда "Бунёдкор"дан Воҳидов ҳисобни қисқартириб, ўйинни яна кескин кўринишга олиб келди. Хотиржамликни сақлаб қолган футзалчиларимиз тез орада баҳстақдирини ҳал қилишди. Акбар Усмонов, Константин Свиридов ва Машраб Одиловнинг голлари жамоамизнинг 6:2 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади. Шу тариқа 43 учрашувда 116 очко тўплаган Шуҳрат Тошмедов шогирдлари чемпионлик сари дадил қадам ташлашди.
Мавсумдаги сўнгги ўйин эртага "Ўзбекистон" спорт мажмуасида соат 16:00да "Насаф"га қарши бошланади. Мазкур беллашувдаги ютуқ "Пахтакор" футзал жамоасини тарихда илк бор Ўзбекистон чемпионига айлантиради. Жамоамиз мухлисларини ушбу ўйинда "Пахтакор" футзалчиларини қўллаб-қувватлашга таклиф этамиз.
"ПАХТАКОР" - "БУНЁДКОР" - 6:2 (3:1)
Голлар: Зайниддинов 6-авт, Абдувалиев 17, Усмонов 20, 31, Свиридов 38, Одилов 39 - Нажимов 2, Воҳидов 25.