Давлат активларини бошқариш агентлиги 2020 йил якуни бўйича молиявий ҳисоботлар таҳлили бўйича маълумотда "Пахтакор" футбол клубини энг кўп зарар кўрган 10 корхона таркибига киритган.
Унда "Пахтакор" футбол клубининг 82,7 млрд сўм миқдорида зарар кўргани қайд этилган.
"Пахтакор" футбол клуби томонидан қуйидагиларни маълум қиламиз:
"Пахтакор футбол клуби" МЧЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 августдаги 3227-сонли "Пахтакор" футбол клубининг моддий-техника базасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига кўра, инвестиция шартларини бажарган ҳолатда 80 фоиз улуши "SFI Management Group" МЧЖга ўтиши ва клубнинг устав фондидаги 20 фоиз улушини Тошкент шаҳар ҳокимлигида сақлаб қолиш тўғрисидаги таклиф маъқулланган. Шу вақтдан буён "Пахтакор" футбол клуби бюджети тўлиғича "SFI Management Group" МЧЖ томонидан шакллантириб келинган. "Пахтакор" футбол клуби ўтган йиллар мобайнида давлат бюджетидан умуман маблағ олмаганлигини маълум қиламиз.
Давлат активларини бошқариш агентлиги тарқатиш учун тайёрлаган маълумотларининг тўғри ва холис экани бўйича мажбуриятга эгалигини унутмаслиги лозим.