Клуб янгиликлари

Ёшларимиз Яйпанда мағлуб бўлишди

Клуб янгиликлари

"Пахтакор" U-21 жамоаси 7-турда "Турон"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мавсумни ёшлар жамоаси сафида бошлаган тўрт нафар футболчи аллақачон асосий таркибга жалб этилгани боис мураббийлар U-18 жамоасидан ёш ўйинчиларни мазкур беллашувда майдонга туширишди. Биринчи бўлимда устунлик жамоамиз тарафида бўлди, бироқ баҳс бошида юзага келтирилган қулай вазиятлардан фойдаланишда футболчилар хатога йўл қўйишди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ўз имкониятларидан самарали фойдаланишди. Ҳимоядаги хатолардан мезбонлар ҳужумчиси Аҳроров фойдаланиб, икки тўп киритишга эришди.

"ТУРОН" - "ПАХТАКОР" - 2:0 (0:0)
5 май. Яйпан. 65 томошабин.
Ҳакамлар: А.Раҳимов, Ш.Аъзамов, А.Исоқов, Ш.Ваҳобжонов. 
Назоратчи: Р.Айтеков.
"Турон": Шавкетов, Хурсандов, Мелиқўзиев, Охунжонов, Ҳомидов (Саидхонов, 78), Эркинов (Аҳроров, 46), Нурматов (Усмонов, 46), Маҳмудов (Музаффаров, 71), Азимов (Қодиров, 90), Қўлдошев, Турғунов.
"Пахтакор": Исақов, Чобанов (Исломов, 46), Темиров, Асқаров, Эргашбоев, Раҳматуллаев, Ирисметов, Абдусаломов (Жабборов, 62), Абдураззоқов, Ортиқбоев, Мифтахуддинов.
Голлар: Аҳроров, 55 - 1:0. Аҳроров, 89 - 2:0.
Фойдаланилмаган пенальти: Азимов, 66.
Огоҳлантиришлар: Мелиқўзиев, 37. Ҳомидов, 76. Ортиқбоев, 82.