Яйпанда "Турон"га қарши кечадиган беллашувда ишлайдиган расмийлар рўйхати маълум қилинди.
Баҳсни Аскер Нажафалиев бошқариб боради. У ҳозиргача "Пахтакор" иштирокидаги бир ўйинда ҳакамлик қилган. Ўшанда жамоамиз "Сурхон"дан устун келганди. Нажафалиевга қанотларда Артём Калинин ва Фарҳод Усмонов ёрдамлашади. Тўртинчи ҳакам вазифасини Акмал Раҳимов бажаради.
"ТУРОН" – "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар: Аскер Нажафалиев (Тошкент), Артём Калинин (Қарши), Фарҳод Усмонов (Қарши), Акмал Раҳимов (Андижон).
Назоратчи: Рашид Айтеков (Тошкент).
Комиссар: Сардор Қудратуллаев.