Деярли бир ойлик танаффусдан кейин "Шерлар" яна Суперлига баҳсларига қайтишади.
"Пахтакор" ушбу турда биринчи марта "Турон" билан майдонга тушади. Жамоамиз тарихда илк бор расмий беллашувда Яйпанга сафар қилади. "Турон" жамоамизнинг Ўзбекистон чемпионатидаги 38-рақибига айланади. Шу тариқа "Шерлар" ўйнаган шаҳар географияси ва рақиблар сони яна биттага кўпаяди.
Беллашувни жамоамиздан Егор Кримец дисквалификация туфайли ўтказиб юборади. Мезбонларда бундай йўқотиш мавжуд эмас.
"Турон" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 6 май, пайшанба куни соат 17:00да Яйпандаги "Ўзбекистон" стадионида бошланади.