Олий лиганинг 4-турида "Пахтакор" аёллар жамоаси мавсумдаги биринчи ютуғини нишонлади.
"Локомотив" билан майдонга тушган Вячеслав Томилин шогирдлари иродали ғалабани қўлга киритишди. Биринчи бўлимда Зумрад Назарованинг голига рақибдан Жасмина Абдуғаниева жавоб берди. Иккинчи бўлимда Дилдора Эргашева меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Лекин қисқа вақт оралиғида қизларимиз ғалабани ўз томонларига оғдиришди. Дастлаб Умида Ҳатамова ҳисобни тенглаштирди. Ўйинга қўшилган 4-дақиқада эса Дурдона Бахтиёрова ғалаба келтирган тўпни дарвозага йўллади. Шу тариқа дербида аёлларимиз илк муваффақиятни нишонлашди.
"ПАХТАКОР-W" – "ЛОКОМОТИВ-W" – 3:2 (1:1)
2 май. Тошкент. “Чилонзор” стадиони. 52 томошабин.
Ҳакамлар: А.Тўхтасинов, Ҳ.Қодиров, Ш.Мақсудов.
Назоратчи: И.Раҳимов.
Комиссар: Нигора Абидова.
Голлар: Назарова 29 - 1:0. Абдуғаниева, 43 - 1:1. Эргашева, 73 - 1:2. Ҳатамова, 76 - 2:2. Бахтиёрова, 90+4 - 3:2.
“Пахтакор-W”: Нигора Ўзганова, Мадина Абдураимова, Алиса Захаренко (Зуҳра Баҳриддинова, 66), Динара Тагирова, Мадина Воҳидова (Селиме Гугуева, 90+2), Лидия Цема, Умида Ҳатамова, Дурдона Бахтиёрова, Маҳзуна Абдукаримова, Екатерина Сальникова, Зумрад Назарова.
“Локомотив-W”: Юмангулова, Худойназарова, Ҳалимова (Асқарова, 68), Саидова, Эргашева, Баҳромова, Кручинина, Искандарова, Суюнова, Абдуғаниева, Султонова.
Огоҳлантиришлар: Цема (63), Вячеслав Томилин (74, бош мураббий), Бахтиёрова (90+1) - Эргашева (27), Санжар Файзиев (28, мураббий), Султонова (78), Суюнова (81).