"Пахтакор" U-18 жамоаси янги мавсумни муваффақиятли бошлади.
Дастлабки турда Самарқандда "Динамо" меҳмони бўлган ёш футболчиларимиз мезбонлар дарвозасига жавобсиз 7 тўп киритишди. Биринчи бўлимда икки бор дарвоза ишғол қилинган бўлса, танаффусдан кейин яна беш марта гол урилди.
"ДИНАМО" – ПАХТАКОР – 0:7 (0:2)
Голлар: Носиржон Абдусаломов (7), Шаҳриёр Жабборов (21), Муҳаммадали Ўринбоев (54, 68), Иззатилло Пўлатов (79), Шоҳруҳ Оқмирзаев (81), Акбар Ўктамов (90+2).
2-турда Қибрайда "Металлург" билан куч синашган U-18 жамоамиз Аббос Эргашбоевнинг ягона голи эвазига бекободликлар устидан зафар қучди. Навбатдаги турда "Пахтакор" 7 май куни "Бунёдкор" меҳмони бўлади.
"ПАХТАКОР" – "МЕТАЛЛУРГ" – 1:0 (1:0)
Гол: Аббос Эргашбоев (15).