"Пахтакор" сафида дебют ўйинидаёқ гол уришга эришган Холдорхонов беллашув тўғрисида таассуротларини айтиб ўтди.
- Жамоа билан ғалабадан хурсандмиз. Иккинчи бўлимда ҳужумларни кўпайтирдик ва охири тўп киритишга эришдик. Бунинг учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Майдонга тушаётган пайтим барча мени қўллаб-қувватлади, бундан руҳланиб гол уришни жуда истагандим. Биринчи баҳсдаёқ тўп киритганимдан жудаям ҳаяжонга тушдим. Ўша лаҳзада мени ҳиссиётлар чулғаб олганди.