Клуб янгиликлари

Холдорхоновнинг дебют ўйиндаги голи ғалаба келтирди

Клуб янгиликлари

Чемпионлар Лигаси 6-турида "Пахтакор" "Эйр Форс"дан ягона гол эвазига устун келди.

Биринчи бўлимда тўп назоратини ўзида сақлаган бўлса-да, жамоамиз кескин вазиятни кўп яратмади. Чераннинг бир вазиятда тепган тўпини рақиб посбони эгаллаб олди. Ироқликлардан асосан Ҳумам Тариқ хавфли ҳолатларни юзага келтирди. Биринчи бўлимда унинг зарбаси ноаниқ кетган бўлса, иккинчи бўлим бошида унинг уринишидан кейин тўп тўсинга тегиб қайтди. Жамоамизга ғалаба келтирган гол 79-дақиқада киритилди. Жаримадан Холматов тўпни дарвоза яқинига узатди. Темировнинг боши билан берган зарбаси дарвозабонга тегиб қайтгач, захирадан туширилган Холдорхонов тўпни дарвозага тўғрилаб қўйди. "Пахтакор" академияси тарбияланувчиси саналган Пўлатхўжа дебют ўйинидаёқ гол уришга эришди. Беллашув охиригача Иминов ва Йўлдошевнинг зарбалари ҳам хавфли кўриниш ҳосил қилди, бироқ голга айланмади. "Эйр Форс"дан 1:0 ҳисобида устун келган "Пахтакор" гуруҳ босқичини ғалаба билан якунлади.

"ПАХТАКОР" - "ЭЙР ФОРС" - 1:0 (0:0)
29 апрель. Шаржа. "Шаржа" стадиони.
Ҳакамлар: Наваф Шукралла, Муҳаммад Жаъфар, Абдулла Роваими (Баҳрайн), Ма Нинг (Хитой). 
Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон). 
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов (Азмиддинов, 59), Аъзамов, Чобанов, Йўлдошев, Аброр Исмоилов, Иминов, Турғунбоев (Холдорхонов, 73), Черан (Эркинов, 59), Файзуллаев (Холматов, 73), Темиров (Анзур Исмоилов, 84).
"Эйр Форс": Муҳаммад Солиҳ, Аҳмад Иброҳим, Майзам Жаббор, Самиҳ Саид, Ҳумам Тариқ, Шариф Абдулкадҳим (Ҳуссайн Жаббор, 80), Али Муҳсин (Саиф Рашид, 86), Али Кадҳим, Муҳаммад Али, Мустафо Муҳаммад (Луай Алани, 80), Жефферсон Коллазос (Амжад Радҳи, 80).
Гол: Холдорхонов, 79 - 1:0.
Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов, 43. Йўлдошев, 53. Али Кадҳим, 56. Самиҳ Саид, 78. Иминов, 80. Қувватов, 88. Ҳуссайн Жаббор, 89. Муҳаммад Али, 90+1.