Клуб янгиликлари

Превью. "Пахтакор" - "Эйр Форс"

Клуб янгиликлари

Гуруҳ босқичи ва мусобақадаги иштирокини "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши ўйин билан якунлайди.

Ушбу жамоага қарши аввалги икки учрашувда 2:1 ва 0:0 натижаси қайд этилган. Ироқликлардан мазкур беллашувни Иброҳим Баеш ва Ҳасан Матрук дисквалификация сабабли ўтказиб юборади. Жамоамизда эса бундай йўқотиш мавжуд эмас.

Ушбу ўйинда ғалаба орқали жамоамиз Ўзбекистонга ОФК коэффицентлар рейтингида қўшимча очколар келтириши мумкин.

"Пахтакор" ва "Эйр Форс" жамоалари ўртасидаги ўйин 29 апрель, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади.