"Пахтакор" бош мураббийи "Трактор" билан қайд этилган голсиз дурангли баҳсдан кейин матбуот анжуманида қатнашди.
Хюистра: - Натижадан хафамиз. Футболчилар ғалаба учун охиригача курашишди. Вазиятлар яратишга уриндик. Имкон қадар гол уришга уриндик, аммо бу самара бермади. Рақиб дарвозабони ажойиб сейв намойиш этди. Энди сўнгги ўйинни ютишга ҳаракат қиламиз. Мавсум ҳали давом этади, хатолардан хулоса чиқарамиз.
Ўтган йили шаклланган жамоага эга эдик. Сафимизни 4-5 нафар етакчи футболчилар тарк этгани таъсир кўрсатди. Лекин ёшлар билан яна яхши даражага кўтарила оламиз. Иқтидорли ёшларимиз тажриба тўплашмоқда. Уларнинг маҳорати ўсиб бормоқда. Биз бу қийинчиликни енгиб ўтишимиз керак, ушбу жамоани юқорироқ савияга олиб чиқишимиз зарур. Биз ўз фалсафамизга мос, ҳужумкор футбол ўйнаяпмиз. Лекин баъзи жиҳатлар борасида боғламни яхшилаш лозим. Ҳозир ҳам бир неча баҳсда ғалабага яқинроқ эдик.