Клуб янгиликлари

"Трактор" билан голсиз дуранг

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси 5-турида "Пахтакор" "Трактор" билан голсиз дуранг ўйнади.

Биринчи бўлимда тўпни назорат қилишда жамоамиз устун бўлди, аммо хавфли вазиятлар деярли юзага келмади. Меҳмонлардан Темурийнинг зарбасини Қувватов қайтарган бўлса, жамоамиздан Дердийок яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.

Иккинчи бўлим бошида рақибдан Дежага икки бор ва Наримонжаҳон дарвозага зарба йўллади. Бу вазиятларда Қувватов ишончли ўйнади. Ўйин охирларида Черан ва Темировнинг аниқ уринишларидан сўнг Ахбори маҳорат кўрсатди. Шунингдек, асосий жамоада ўз дебютини нишонлаган Файзуллаевнинг боши билан берган зарбасига аниқлик етишмади. Шу тариқа "Пахтакор" гуруҳда 4-бор дурангга имзо чекди.

"ТРАКТОР" - "ПАХТАКОР" - 0:0
26 апрель. Шаржа. "Шаржа" стадиони.
Ҳакамлар: Ҳуссайн Абу Яҳё (Ливан), Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Роваими (Баҳрайн), Наваф Шукралла (Баҳрайн). 
Назоратчи: Ҳолид Хинай (Оман). 
Комиссар: Кемел Токабаев (Қирғизистон).
"Трактор": Муҳаммадризо Ахбори, Муҳаммадризо Хонзода, Ҳади Муҳаммади, Ҳамид Буҳамдан, Пейман Бобойи (Саид Муҳаммад, 88), Саман Наримонжаҳон, Меҳди Тикдари, Мейсам Темурий (Али Фатҳи, 77), Абулфазл Раззоқпур, Ашкан Дежага (Пейман Кешаварзи, 68), Милад Фахриддини (Муҳаммад Қодирий, 88).
"Пахтакор": Қувватов, Алижонов, Аъзамов, Кримец, Сайфиев, Муҳиддинов (Аброр Исмоилов, 56) Собирхўжаев (Иминов, 86), Эркинов (Файзуллаев, 68), Черан, Холматов (Турғунбоев, 56), Дердийок (Темиров, 68).
Огоҳлантириш: Дежага, 18.