"Трактор" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги матбуот анжуманида бош мураббий Питер Хюистра ва ҳимоячи Шерзод Аъзамов қатнашди.
Хюистра: - Эртага бизни аҳамияти жуда юқори ўйин кутмоқда. Бизда кейинги босқичга чиқиш учун имконият қолган. Ғалаба қозониш орқали курашда қолишимиз мумкин. Буни уддалашга ҳаракат қиламиз. "Трактор" билан биринчи ўйинимиз эсда қоларли кечганди. 3:3 натижаси бизга ижобий ва салбий таассуротларни берганди. Эртага бошқача ўйин бўлиши мумкин, ҳар бир баҳснинг ўз тарихи бор. Биз яхшироқ ўйнаган ҳолда зафар қучишга интиламиз.
Аъзамов: - Бизни "Трактор" билан муҳим беллашув кутмоқда. Ҳали кейинги босқичига чиқишга кичик имкониятимиз бор ва ундан фойдаланишга уринамиз. Рақиб турнир жадвалида биздан юқори бормоқда. Эртанги баҳсда қайси жамоа жисмонан яхшироқ тайёр бўлса, ўша томон ғалаба қозонади деб ўйлайман.