20 апрель, сешанба куни "Пахтакор" Чемпионлар Лигаси 3-турида БААнинг "Шаржа" жамоаси билан майдонга тушади.
“Шерлар” ҳозирга қадар расмий мусобақаларда бу рақибга қарши ўйнашмаган. Фақат кўп йиллар аввал БААдаги қишки йиғини доирасида бу жамоа билан ўйин ўтказилган.
Ўйинни жамоалардан дисквалификация сабабли ўтказиб юборадиган футболчилар йўқ.
"Шаржа" футбол клуби Шаржада 1966 йил ташкил қилинган. Ҳозиргача БАА чемпионатида олти бор ва БАА Президенти Кубогида саккиз марта зафар қучган. Суперкубокда икки бор ғолибга айланган. Охирги йилларда ушбу клуб БААнинг энг кучли жамоаларидан бирига айланди. Абдулазиз Ал Анбари бошчилигида жамоа етакчилар қаторига қайтди.
“Шаржа” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги беллашув 20 апрель, сешанба куни Тошкент вақти билан 23:00да “Шаржа” стадионида бошланади.
"Шаржа"нинг ОЧЛ учун футболчилар рўйхати:
Дарвозабонлар
12. Ҳумуд Ҳовайж
26. Дарвиш Ҳабиб
40. Одил Ал Ҳусани
49. Маед Муҳсин
Ҳимоячилар
3. Ҳассан Солиҳ
4. Шаҳин Абдулраҳмон
5. Ҳамад Жассим
13. Салим Султон
15. Абдулазиз Ал Кааби
17. Али Ал Занҳани
18. Абдуллоҳ Ғаним
19. Ҳолид Иброҳим
31. Халифа Абдулраҳмон
87. Абдулла Ажмани
Ярим ҳимоячилар
7. Кайо (Бразилия)
8. Муҳаммад Абдулбасит
10. Игорь Коронадо (Бразилия)
11. Саиф Рашид
14. Ҳолид Бавазир
25. Саад Ал Кааби
27. Луан Перейра (Бразилия)
29. Отабек Шукуров (Ўзбекистон)
38. Муҳаммад Халфан
66. Аҳмад Ҳасан
79. Абдулраҳмон Жума
80. Дҳари Фаҳад
88. Аҳмад Сурур
Ҳужумчилар
23. Салим Солиҳ
45. Абдалла Алсувайди
90. Али Ал Ҳаммади