"Пахтакор" ҳимоячиси Иброҳимҳалил Йўлдошев "Эйр Форс"га қарши баҳс хусусида фикрларини билдириб ўтди.
- Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлдик. Бир неча хавфли вазиятларни юзага келтирдик, лекин улардан фойдаланишда камчиликларимиз бўлди. Иккинчи бўлим охирларида ҳам кўп ҳужумлар уюштирдик. Рақибдан кўра яхшироқ ўйнадик деб ўйлайман.
Энди навбатдаги беллашувга тайёрланамиз. "Шаржа" билан ўйинда ғалаба қозонишни истаймиз. Икки дурангдан сўнг кўпроқ иштиёқ билан машғулотларда ишлаб, ютуққа эришишга ҳаракат қиламиз.