"Эйр Форс" - "Пахтакор" ўйинидан олдин матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Питер Хюистрага ҳимоячи Анзур Исмоилов ҳамроҳлик қилди.
Хюистра: - "Эйр Форс" билан беллашувга яхши ҳозирлик кўряпмиз. Ўйин қизиқарли бўлади деб ўйлайман. Рақибимиз яхши жамоа, юқори савиядаги футболчилари бор. "Шаржа"га қарши улар жуда яхши таассурот қолдиришди. Кейинги босқичга чиқиш учун эртанги баҳсда ғалаба имкониятимизни яхшилайди.
Икки йил олдин "Эйр Форс" билан плей-офф босқичида ўйнагандик. Бу жамоа сафида баъзи ўзгаришлар бўлган. Жамоада қолган футболчилари ҳам бор. Ўшанда бир учрашувдан иборат тўқнашув эди. Бор кучни ўша ўйинга ташлаш мумкин эди. Ҳозир эса бошқача ҳолат. Гуруҳда жами олти беллашув ўйналади.
Захирадан туширилган футболчиларнинг фойдали ўйнагани жуда яхши. Бизда баҳсни ўзгартириш учун имконият бўлиши қувонарли. Тошкентдаги салқинроқ ҳаводан кейин бу ерда иссиқ ҳавода футбол ўйнаяпмиз. Бундай шароитда беш алмаштириш имкониятига эга бўлиш ёқимли. Қайси футболчилар бошланғич таркибда тушишини кейинроқ ҳал қиламан.
Исмоилов: - Биз ўйинга жиддий ҳозирлик кўрмоқдамиз. Эртага ўзимиз хоҳлагандек ҳужумкор футбол кўрсатиб, ғалабага эришишни истаймиз. Рақиб кучли, уларни ҳурмат қиламиз. Аммо йигитлар билан ютуқ орқали имкониятимизни яхшилаб, мухлисларни хурсанд қилишга уринамиз.
Мусобақада кўплаб ўйинлар ўтказганман. Навбатдаги ўйинлар учун жамоавий бирдам бўлиб, машғулотларда тер тўкишда давом этиб, жипслашган ҳолда ҳаракат қилишимиз керак. Ўзимизга ишониб, бир-биримизни қўллаб қувватлашимиз зарур.