Клуб янгиликлари

Превью. "Эйр Форс" - "Пахтакор"

Клуб янгиликлари
Чемпионлар Лигаси-2021 гуруҳ босқичи 2-турида "Шерлар" 17 апрель, шанба куни Ироқнинг "Эйр Форс" жамоаси билан майдонга тушади.

БААнинг Шаржа амирлигида марказлашган ҳолда ўтказилаётган гуруҳ босқичининг 2-турида "Пахтакор" Ироқнинг "Эйр Форс" клубига қарши ўйнайди. Ушбу жамоа билан 2019 йилги гуруҳ босқичига плей-офф баҳсида тўқнаш келинган. Ўшанда Машарипов ва Бикмаев томонидан киритилган тўпларга Исмоил Ҳаммади жавоб қайтарган. Ушбу жамоа айни пайтда Ироқ чемпионатида яққол пешқадамлик қилмоқда.

Мазкур учрашувдаги муваффақият жамоамизнинг кейинги босқичига чиқиш имкониятларини юқори ҳолда сақлаб қолади. Кетма-кет очко йўқотиш эса вазиятни чигаллаштириб юбориши мумкин. "Эйр Форс" жамоасини ҳозирда маҳаллий мутахассис Аюб Одишо бошқармоқда. Жамоа сафида икки нафар легионер бўлиб, Ироқ миллий терма жамоасига номзод 7-8 нафар футболчи бор.

"Эйр Форс" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 апрель, шанба куни Тошкент вақти билан 20:00да "Шаржа" стадионида бошланади.

"Эйр Форс"нинг ОЧЛ учун таркиби
Дарвозабонлар
1. Фаҳад Толиб
31. Саиф Карим
40. Абдуллоҳ Файсал
95. Муҳаммад Солиҳ
Ҳимоячилар
2. Аҳмад Иброҳим
3. Али Баҳжат
5. Майзам Жаббор
6. Самиҳ Саид
13. Эҳсон Ҳаддад (Иордания)
20. Али Кадҳим
34. Мустафо Муҳаммад
48. Ҳассан Раед
Ярим ҳимоячилар
7. Каррар Али
11. Ҳумам Тариқ
16. Каррар Набил
18. Луай Алани
19. Али Муҳсин
23. Аббос Али
25. Муҳаммад Али Аббуд
28. Ҳуссайн Жаббор
Ҳужумчилар
8. Иброҳим Баеш
9. Айман Ҳуссайн
10. Ҳаммади Аҳмад
17. Шариф Абдулкадҳим
22. Саиф Рашид
29. Амжад Радҳи
50. Жеферсон Колазос (Колумбия)
55. Муҳаммад Забил