Клуб янгиликлари

"Пахтакор"нинг Ироқ клубларига қарши статистикаси

Клуб янгиликлари

"Шерлар" Осиё клублар мусобақаларида Ироқ жамоаларига қарши 6 ўйинда майдонга тушишган.

2003 йил "Ал-Талаба" билан Тошкентда ўтган учрашувда 3:0 ҳисобидаги ғалаба қайд этилган. 2005 йил "Завра" билан гуруҳ босқичида кечган беллашувларда ироқликлар муваффақиятга эришишган. Ўйинларда 2:1 ва 1:0 ҳисоби кузатилган. 2008 йил эса "Арбил"га қарши гуруҳ босқичидаги баҳсларда "Пахтакор" устунроқ эканини кўрсатган. Тошкентда 2:0, сафарда 5:1 ҳисобида ғалабалар қўлга киритилган. 2019 йил айнан "Эйр Форс"га қарши Тошкентдаги плей-офф ўйинида жамоамиз 2:1 ҳисобида зафар қучган.

Умумий 6 ўйинда 4 ғалаба ва 2 мағлубият қайд этилиб, Ироқ клублари дарвозасига 13 гол урилган ва 5 тўп ўтказиб юборилган.