Клуб янгиликлари

Ҳожимат Эркинов: "Мураббий ўйинга адреналин қўшиш кераклигини айтди"

Клуб янгиликлари


"Пахтакор" сафида расмий ўйинларда ўзининг биринчи голини урган Ҳожимат Эркинов голли узатма муаллифига ҳам айланди. "Трактор" билан кечган беллашув ҳақида у шундай фикрларни таъкидлади.

- Ўйинни назоратимизга олишга уриндик, аммо ўзимизнинг хатолар эвазига иккинчи бўлим бошида икки тўп ўтказиб юбордик. Шундан кейин олдинга бордик ва ўйинга қайтишга муваффақ бўлдик. Ғалабани сақлаб қола олмадик, лекин жамоамиз характерини кўрсатиб қўйди деб ўйлайман. Кўпроқ вазиятлар яратдик.

Мураббий мени майдонга тушираётган пайт жамоавий ҳаракатларга кўпроқ энергия, адреналин беришим кераклигини айтди. Тезлигимдан фойдаланган ҳолда жамоага ёрдам беришга уриндим.