"Пахтакор" - "Трактор" ўйининг энг яхши футболчиси деб топилган Драган Черан баҳс ҳақида изоҳ берди.
Черан: - Биринчи беллашув доим қийин кечади. Мусобақага мослашиб олиш талаб этилади. Ҳаво, иқлим, шароитларга кўникиш зарур. Икки тўп фарқи билан ортда борганимизга қарамай, вазиятни ўзгартирдик. Кейинги учрашувда яхшироқ футбол кўрсатишга интиламиз.