"Пахтакор" бош мураббийи "Трактор" билан ўйиндан кейин матбуот анжуманида учрашув хусусида фикрларини билдирди.
Хюистра: - Биринчи бўлимда ўйин асабий кечди. Баҳсга киришиб кетишимиз вақт олди. Иккинчи бўлимда тезкор икки гол ўтказганимиздан сўнг ўз ўйинимизни намойиш қилдик. Афсуски, яна пенальтидан тўп ўтказиб юбордик. Ғалабани қўлдан чиқарганимиз ёмон, аммо 0:2дан кейин ўйинга қайтдик. Шу сабабли дуранг жуда ёмон натижа эмас.
Ғалаба қозонишга яқин эдик, бироқ хатодан сўнг дарвозамизга иккинчи пенальти белгиланди. Балки, бу навбатдаги ўйинлар учун фойдали бўлар. Хатолардан хулоса чиқарамиз, шунга яраша тайёргарлик кўрамиз.